Буюк Британиянинг Кент шаҳрида ўтган 8- чи “ Ислом Каримов ” халқаро турнири яна бир қанча чемпионларни кашф этди. Кўплаб давлатлар қатори Осиё ва Жаҳон чемпионларидан таркиб топган юртимиз делегацияси Британия Кураш Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди. 20 июнь эрта тонгидан бошланган кураш мусобақаси гиламига юртимиз шаънини ҳимоя қилиш учун Олим Равшанов Фуркат Маматов Шерали Жўраев каби номдор полвонларимиз билан бир қаторда ёш полвонларимиз ҳам чиқдилар. Мусобақа муросасиз беллашувларга бой бўлди. Айниқса мезбон полвонлар билан кураш ватани полвонлари ўртасидаги баҳслар йиғилганларда катта тасуроот қолдирди. Дунёда бўлиб ўтадиган кураш мусобақаларида анча танилиб қолган Буюк Британиялик Жек Веб, Жоис Мелли ва Пол Сойер каби номдор полвонлар кураш илмини мукамал эгаллаганликларини намойиш қилдилар
Мусобақани энг кичик ёшдаги 30 кггача вазн тоифасидаги полвонлар бошлаб бердилар. Ўсмирлар ўртасида кечган баҳсларни кўпида мезбон полвонлар қўли баланд келган бўлса ҳам юртимизга полвонларимиз 11 олтин, 6 кумуш медаллари билан қайтадиган бўлдилар. Ўз вазн тоифаларида қуйидагилар ғолиб бўлдилар:
16 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида 30 кггача бўлган вазн тоифасида:
2 ўрин Махсум Ражабов
36 кггача
1. Муҳаммадали Норов
2. Равшан Жўраев
42 кггача
1. Сунатилло Исроилов
50 кггача
2. Шоҳжаҳон Исмоилов
50 кгдан юқори вазнда
2. Мирхотам Аюпов
66 кггача
1.Хасан Юсупов
2. Ўктам Эргашев
73 кггача
1.Фуркат Маматов
81 кггача
1.Олим Равшанов
90 кггача
1. Шерали Жўраев
90 кгдан юқори вазнда
1. Эрназар Холмирзаев
Қизлар ўртасида:
52 кггача вазн тоифасида
1. Шоҳида Назарова
2.Муқаддас Кубеева
63 кггача
1.Ўғилой Нуралиева
36 ёшдан юқори ёшдаги фахрий аёл полвонлар баҳсида Фарғоналик Севара Деҳқонова олтин медални қўлга киритган бўлса, 46 ёшдан юқори бўлган Фахрий полвонлар ўртасида 80 кггача бўлган беллашувларда Навоий вилоятилик фахрий полвонимиз Мамадали Норовга тенг келадигани топилмади.
|