22-24 апрель кунлари Бухро Олимпия заҳиралари коллежи спорт залида кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтади . Унда эркаклар 60,66,73,81,90,100,+100 вазн тоифаларида , аёллар эса 48,52,57,63,70,78,87,+87 вазн тоифаларида ўзаро беллашувлар олиб борадилар. Чемпионатдан мақсад терма жамоа учун муносибларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш. Ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва совғалар билан тақдирланадилар. |