Анъанага кўра халқаро майдондаги кураш мусобақаларини Греция давлатида ўтадиган “Ислом Каримов” турнири бошлаб беради. Бу йил ҳам анъанага содиқ қолинди. 30 январь куни Грециянинг Салоники шаҳрида кураш бўйича “Ислом Каримов “ халқаро турнири олтинчи бор ўтказилди. Турнир гиламига 73, 90, мутлоқ вазн тоифасидаги полвонлар чиқдилар. Юртимиз шарафини ҳимоя этган полвонимиз Вьетнамда ўтказилган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби Шароф Холмаматов (90 кг) Грециялик полвон Моисей Илиадисни доғда қолдириб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Навоийлик полвонимиз Азиз Темиров шу вазнда бронза медали соҳибига айланди. Мутлоқ вазнда гиламга чиққан полвонимиз Ойбек Жуманазаров эса рақибларига ғалабани бой берди. Бу вазн тоифасида Грециялик Василеос Илиадисга тенг рақиб топилмади. |