| Фарғонада Ўзбекистон биринчилиги якунланди |
|
|
|
| 21-22 ноябрь кунлари Фарғона шаҳри марказида жойлашган "Олимпиа заҳиралари" таёрлаш мактаби спорт мажмуасида кураш бўйича 1996-1997 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди. Қизғин давом этган баҳслар натижасида 33кгда Чирчиқлик Жаҳонгир Алимардонов, 36кгда Бухоролик Мансур Тешаев, 40кгда Суҳроб Турсунов, 44кгда Достон Рўзиев, 48кгда Сурхондарёлик Аброр Абдужалилов, 52кгда Қашқадарёлик Беҳруз Музаффаров, 56кгда Бухоролик Насрулло Бозоров, 60кгда Нўмон Жўраев, 65кгда Фарғоналик Турсунов, +65кгда вазн тоифасида эса Самарқандлик Бекзод Суюновлар 1-ўринни қўлга киритдилар. Барчиной қизларимиздан 30кгда Фарида Саидалиева (Фарғона), 33кгда Марғилонлик А.Мухаммаджонова, 36кгда Малика Боймирзаева (Фарғона), 40кгда Наманганлик Умира Мирхолидова, 44кгда Маша Дадамирзаева, 48кгда Ш.Бекмуродова, 52кгда Сарвиноз Комилова (Фарғона), +52кгда Орзигул Абдувоҳидова (Фарғона) лар ҳам шоҳсупанинг юқори пағоналарига кўтарилдилар. Жами 400дан ортиқ полвонлар иштирок этган биринчилик ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар тоширилди. |
|
|