Вьетнамда бўлиб ўтган Ёпиқ Иншоотлардаги 3-Осиё ўйинларининг кураш мусобақаларига Ханой шаҳри мезбонлик қилди. Қитъанинг 20 яқин давлатлари иштирок этган мусобақаларда юртимиз полвонлари ҳам муносиб иштирок этдилар. Мусобақанинг иккинчи куни 66 кггача вазн тоифасида гиламга чиққан Элбек Очилов жамоамизга биринчи бронза медалини тақдим этган бўлса, 73 кг вазнда баҳс олиб борган Ўктам Бобоев финал учрашувида мезбон давлат полвони билан бўлган баҳсда кумуш медал соҳибига айланди. Мусобақани учинчи куни кураш ватани полвонлари учун омадли келди. 63 кггача вазн тоифасида гиламга чиққан Барчиной қизимиз Наргиза Хамдамова Эронлик Бидел Хассаногех Тотамни финалда мағлубиятга учратиб биринчи олтин медални қўлга киритди. 81 кгда юртимиз шарафини ҳимоя этган Шароф Холмаматов ҳам Қозиғистонлик полвонни доғда қолдириб Ўзбекистонликларга 2-олтин медални тақдим этди |