Вьетнамда яна бир кураш байрами
Азалий қадриятимиз курашни Осиё қитъасининг икки расмий ўйинлари сарасидан жой олганлиги барчамизни бирдек қувонтириши табиий албатта Вьетнамнинг Ханой шаҳрида 30 октябрдан 8 ноябргача бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кўра кураш 2-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақаларгда Осиё қитъасининг 20дан зиёд давлатлари иштирок этиши кутилмоқда. Юртимиз полвонлари ҳам ушбу мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Кураш ватани шарафини 66 кгда - Элбек Очилов, 73 кгда-Ўктам Бобоев, 81 кгда эса яқингинада Украина давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медал соҳибига айланган Шароф Холметов, қизларимиздан 57 кгда- Гуллола Норқулова, 63 кгда- Наргиза Хамдамовалар ҳимоя қиладилар.
|