9 - 11 октябрь кунлари Украина давлатининг Алушта шаҳрида катталар ўртасида кураш бўйича VII-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 30 дан зиёд давлат вакиллари иштирок этдилар.
Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этган терма жамаомиз вакиллари миллий спортимизга хос бўлган ҳалоллик, бағрикенглик фазилатларини яна бир бор Қрим ўлкасида намойиш этдилар. Чемпионатга дунёнинг спорт оламида донг таратган полвонларини ташриф буюрганлиги ундаги беллашувларни қизғин ўтишини таъминлади. 15 та медаллар шодаси учун олиб борилган муросасиз беллашувлар якунига кўра полвонларимиз 4 олтин-Давлат Чориев, Шерали Жўраев, Шароф Холмаматов, Соҳибжамол Ҳолиқулова, 6 та кумуш- Мукаддас Кубиеева, Шоҳида Назарова, Ўғилой Нуралиева, Муҳайё Сатторова, Яҳё Имомов, Суҳроб Худойбердиев ва 1 бронза –Шуҳрат Муродов медаллари билан юртга қайтдилар. Мусобақаларни учинчи куни илк бор Жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди. Қитъалар ўртасидаги беллашувларда қитъавий конфедерациялар терма жамоалари ва сараланган терма жамоалар иштирок этдилар. Давлат Чориев, Яҳё Имомов, Сухроб Худойбердиев, Шерали Жўраев, Шухрат Муродов, Шароф Холмаматов, Ўктам Эргашевлардан иборат полвонларимиз финал учрашувида Осиё конфедерацияси жамоаси устидан ҳалол ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритдилар. |