I . Мусобақа низоми
а) Мусобақанинг низоми мусобақани ташкил қиладиган ташкилот томонидан тузилади ва тасдиқланади;
б) мусобақа низомида қуйидагилар қайд этилиши лозим:
- Мусобақа тури.
- Мусобақанинг мақсад ва вазифалари.
- Қатнашувчи ташкилотлар ва жамоалар, қатнашувчилар (спорт аснифи, ёши, жинси, қайси жамоадан эканлиги).
- Мусобақа ўтказиш жойи ва вақти.
- Мусобақанинг очилиш маросими.
- Мусобақа ўтказиш тартиби.
- Мусобақада иштирок этиш шарт-шароитлари.
- Мусобақани ўтказишга масъул ташкилот.
- Ҳакамлар ҳайъати.
- Олишув вақти.
- Танаффус вақти — 20 дақиқа.
- Мусобақада иштирок этиш учун аризалар бериш муддати.
- Тиббий назорат ва тозаликни таъминлаш тартиби.
- Мандат комиссиясига тавсия этиладиган ҳужжатлар.
- Норозиликлар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартиби.
- Мусобақа ўтказиладиган сана ва ҳар бир вазн тоифасида беллашувлар бошланиш вақти.
- Мусобақа ғолибларини ва совриндорларни мукофотлаш тартйби.
- Мусобақанинг ёпилиш маросими.
II. Мусобақа турлари
1. Шахсий биринчилик
ҳар бир курашчининг олишув натижалари ўзининг шу мусобақадаги олган ўрнини аниқлаш учун ўтказилади. Мусобақа охирида ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади
2. Жамоа биринчилиги
жамоалар биринчилигида: ҳар бир жамоанинг олган ўрни аниқланади
3. Шахсий ва жамоалар биринчилиги
шахсий ва жамоалар биринчилигида ҳар бир қатнашчининг олган ўрни ва шунга қараб ҳар бир жамоанинг олган ўрни аниқланади
4. Очиқ гилам биринчилиги
очиқ гилам биринчилигида: ҳар бир курашчи ўзининг спорт классификацияси, унвони ва маҳоратини ошириш учун курашади
5. Мутлоқбиринчилик
ҳар қандай курашчи вазн тоифасидан қатъий назар (Бош ҳакам рухсати билан), қатнашиш ҳуқуқига эга
команда-команда билан гиламга чиқиб вазн бўйича кетма-кет курашиш
III. Ҳакамлар ҳайъати
1. Ҳар бир мусобақани ўтказишдан олдин шу мусобақани ўз ҳудудида ташкил қилаётган давлат мусобақада хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатини мусобақа миқёсига қараб кураш федерациясига тақдим қилади ва бу федерациялар томонидан тасдиқланган ҳакамлар ана шу мусобақада хизмат қилишга ҳақлидирлар. Ҳар бир халқаро турнир, қитъалар чемпионати ва биринчилиги, Жаҳон чемпионати ва биринчилиги, олимпия ўйинлари дастуридаги кураш мусобақаларида фақатгина Кураш Халқаро Ассоциацияси томонидан тасдиқланган ва махсус сертификатга эга бўлган ҳакамлар фаолият кўрсатади.
2. Ҳакамлар ҳайъатининг таркиби:
- бош ҳакам;
- бош ҳакам ёрдамчилари, уларнинг сони, мусобақалар ўтказиладиган гиламлар сонидан бир кишига кўп бўлиши лозим;
- бош котиб ва гиламлар котиблари;
- гиламдаги ҳакамлар ва ён ҳакамлар;
- вақтни назорат қилувчи ҳакам;
- таблодаги ҳакам;
- эълон қилувчи ҳакам;
- мусобақа коменданти;
3. мусобақанинг тиббий ходими (шифокор).
IV . Гиламдаги ҳакамлар
1) Мусобақа вақтида ҳакамлар кураш гиламига чиққан вақтларида, ўртадаги ҳакам ўнг қўлини кўксига қўйиши билан четдаги иккала ҳакам ҳам қўлини кўксига қўйиб, баробарига томошабинларга ва Бош ҳакамга қараб таъзим қиладилар;
2) ҳакамлар ҳаракати, Бош ҳакам ва ҳакамлар ҳайъати томонидан назорат қилиб борилади. Агарда улар мусобақа қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилсалар, ҳакамлик ҳужжатидан маҳрум қилиниб, ушбу мусобақадан четлаштирилади ва тегишли ташкилотга юборилади.
V. Бош ҳакам
Бош ҳакам мусобақанинг, кураш қоидаларига асосан ташкил қилиниши ва ўтказилишига масъул шахсдир. Бош ҳакам кўрсатмаларини курашчилар, гуруҳ бошлиқлари, мураббийлар, ҳакамлар ва барча қатнашчилар бажаришлари шарт.
1. Бош ҳакам вазифалари:
- мусобақа ўтказиладиган жой (спорт зали ёки стадион), анжомлар ва гиламларнинг тайёрланишини текширади;
- қуръа ташлаш жараёнида кучли курашчиларни икки гуруҳга бўлади;
- ҳакамларни гиламларга тақсимлайди;
- мусобақа жадвалини тузади;
- курашчиларни тарозида тортиш учун ҳакамларни белгилайди;
- ҳар бир олишув учун ҳакамларни тайинлайди ва уларнинг ҳаракатларини назорат қилиб боради;
- мусобақа бошланишидан олдин ҳакамлар ҳайъатининг мажлисини ўтказади;
- мусобақа давомида ҳар куни мусобақалардан сўнг ҳакамлар ҳайъати, мураббийлар, жамоалар вакиллари билан биргаликда шу куни мусобақанинг натижаларини ва ҳисоботини кўриб чиқади, камчилик ва нуқсонларни ўз ҳуқуқи ва имконияти доирасида бартараф қилади;
- агар зарурият бўлиб қолса. ҳакамлар ҳайъати мажлисини ҳар қандай вақтда ўтказиши мумкин;
- ҳакамларнинг мусобақага тайёргарлигини ва мусобақа жараёнини баҳолаб боради;
- мусобақадан кейин унинг қай даражада ташкил қилинганлиги ва ўтказилганлиги ҳақида ёзма ҳисобот баёнини тўлдириб, тегишли ташкилотга топширади.
2. Бош ҳакам ҳуқуқлари
- Мусобақа ўтказиш иншооти, анжомлари ва гиламлар тайёрланмаган бўлса, мусобақа ўтказишни тақиқташи ва бошқа муддатга кўчириши мумкин;
- мусобақа жараёнида, уни юқори савияда ўтказишта халақит берадиган хрл юзага келиб қолса, мусобақани вақтинча тўхтатибтуриши ҳам мумкин;
- мусобақа ўтказиш тартиби ёки жадвалига ўзгартириш киритиши мумкин;
- ҳакамлар ҳайъатига маълум қилган ҳолда, кураш мусобақалари қоидасини қўпол равишда бузган еки қоидага риоя қилмаган ҳакамни мусобақадан четлатиши мумкин;
- мусобақада иштирок этишга рухсати бўлмаган ёки кураш қоидаларини бузган курашчиларни ҳам мусобақадан четлатиши мумкин;
- қўполлик қилгани ёки кураш қоидаларини бузганликлари учун ҳар қандай гуруҳ вакиллари ва мураббийларини огоҳлантириши ёки мусобақадан четлатиши мумкин;
Эслатма: Бош ҳакам кураш қоидасини бекор қилиши ёки ўзгартиришлар киритиши мумкин эмас.
VI . Бош ҳакам ўринбосари
а) Бош ҳакам мусобақада вақгинча бўлмаган пайтда унинг рухсати билан берган ваколатига асосан унинг вазифаларини бажаради;
б) олишув натижасини ва кейинги олишувга тайёрланиб турувчиларни эълон қилиб боради;
в) ўртадаги ҳакамларни, котибни, вақгни назорат қилувчи ҳакамни, таблодаги ҳакамни назорат қилиб туради ва алмаштиради.
VII. Бош котиб ва котиблар
1. Бош котиб мусобақа қатнашчилари мандат комиссиясидан ўтаётган вақтда курашчиларнинг ҳужжатларини текшириб боради.
2. Бош котиб, ҳакамлар ҳайъатининг мажлисини, мусобақа ва олишув баённомаларини, курашиш тартибини ва бошқа ҳужжатларни езиб боради.
3. Котиблар ўз гиламидаги баённомаларни ёзиб борадилар.
4. Котиблар олишув баҳоларини ва огоҳлантиришларини назорат қоғозига ёзиб борадилар.
5. Бош котиб Бош ҳакам билан бирга мусобақанинг ҳисобот баённомасини тўлдириб, унга имзо қўйиб топширишга масъул шахсдир.
VIII. Ўртадаги ҳакам
1. Олишув бошланишидан оддин гиламга чиққан курашчиларнинг гигиеник ҳолати, кураш формасининг қоида талабларига жавоб беришини текширади, агарда кураш қоидаси талабига жавоб бермаса, қайта кийиниб (рухсат қилинган вақт ичида) чиқишни талаб қилади.
2. Олишувнинг қандай боришини ва олишув давомида кураш қоидаларига қатъий риоя қилинишини кузатиб боради.
3 Олишув давомида ён томонларда ўтирган ҳакамларнинг баҳоларини ҳам кузатиб боради.
4. Курашчи томонидан қўлланилган ҳар бир усулни баҳолашда курашни («ТЎХТА» командаси билан) тўхтатиб, 2-3 секунд ичида тегишли баҳони бериб, «КУРАШ» деб қайтадан олишувни бошлаш керак.
5. Олишув давомида қоида бузганлик учун бериладиган огоҳлантиришларни эълон қилиш учун ўртадаги ҳакам беллашувни («ТЎХТА» командаси билан) тўхтатиб, 8-10 секунд вақт ичида тегишли огоҳлантиришни бериб (бу вақт ичида курашчилар кийимларини тартибга солиб ўз жойларида туришлари лозим), «КУРАШ» деб қайтадан олишувни бошлаши керак.
6. Вақтни кузатиб борувчи ҳакамнинг билдириши билан ўртадаги ҳакам белгиланган олишув вақти тугаганлигини «ВАҚТ» иборасини айтиб, ишорасини қўл билан кўрсатиб, олишувни тўхтатиши керак.
IX. Ён томондаги ҳакамлар
1. Ён томондаги ҳакамлар ўртадаги ҳакамга ёрдам берадилар, курашчиларнинг ҳамма ҳаракатларини баҳолаб борадилар.
2. Курашчилар ҳаракатини баҳолашда гиламдаги учта ҳакамдан кўпчилик фикри билан иш юритилади. Агар фикрлар ҳар хил бўлса, бир фикрга келиш учун маслаҳатлашиб олишлари керак.
3. Ён томондаги ҳакамлар бир-бирига қарама-қарши томонлардаги курсиларда ўтиришади, олишув давомида зарурат туғилиб қолса, ён томондаги ҳакам олишувни тик туриб кузатиши ҳам мумкин.
4. Агар курашчиларнинг бирига ёки иккаласига ҳам қисқа фурсатга гиламдан чиқиш зарур бўлиб қолса, ён томондаги ҳакамлардан бири ҳамроҳлик қилиши зарур.
X. Вактни кузатувчи ҳакам
1. Вақтни кузатувчи ҳакам курашчилар олишувга чақирилгандан кейин гиламга қанча вақт мобайнида келадилар, агар узрсиз кечикиб келсалар бу ҳақида дарров бош ҳакамни огоҳлантириш керак.
2. Олишув вақтининг ҳар бир дақиқасини назорат қилиб ҳисоблаб боради. Агар олишув давомида курашчи тиббий ёрдам олса ёки бошқа сабаблар билан олишув тўхтатилса ҳаммасини ҳисоблаб Бош ҳакамни хабардор қилиши шарт.
3. Курашчи 1 минутда гиламга чиқмаса «Танбеҳ», 2 минутда «Дакки», 3 минутда «Ғирром» огоҳлантирилиши берилади.
XI. Таблодаги ҳакам
а) Ўртадаги ҳакам эълон қилган ҳар бир баҳони ёки огоҳлантиришларни таблода кўрсатиб боради;
б) агар ўртадаги ҳакам эълон қилган натижаларни кўролмай ёки эшитолмай қолса, гилам бошқарувчи ҳакамдан аниклаб олади;
в) таблода акс эттирилган баҳолар гиламда курашчилардан бирининг ғолиб чиққанлигини эълон қилгунча туриши шарт.
XII. Эълон қилувчи ҳакам
1. Мусобақанинг кун тартибини, қайси вазн тоифасида, кимлар ўртасида олишув бўлишини, қайси курашчилар олишувга тайёрланиб туришини эълон қилиб боради.
Гиламга чиққан ҳар бир курашчи ҳақида маълумот бериб боради. Гиламни бошқараётган ҳакам ва гиламдаги ҳакамлар ҳақида ҳам томошабинларга маълумот бериб боради.
2. Олишув натижаларини эълон қилувчи ҳакам томонидан эълон қилингандан сўнг ҳакамлар қарори қатъий ҳисобланади ва қайта муҳокама қилинмайди.
3. Мусобақа ва курашга тааллуқли бўлмаган эълонлар фақат Бош ҳакам ёки унинг ўринбосарлари рухсати билан берилади.
XIII. Мусобақа коменданти
Мусобақа ўтадиган спорт зали, стадион ёки майдон, кураш тушадиган гилам (татами), ҳакамлар учун стол-стул, занг (гонг) ва бошқа анжомларнинг тайёрлигига масъул шахсдир;
- Мусобақанинг тинч ўтишига ҳам жавобгар шахс;
- Мусобақа коменданти бош ҳакам топшириғига биноан иш олиб боради.
XIV . Мусобақа шифокори
Мусобақалар бошланишидан олдин курашчилар соғлиги ҳақидаги хужжатни, қўйилган имзо ва муҳрларни текшириб чиқади, агар камчилик бўлса ўша курашчига олишувга чиқишга рухсат бермайди.
- Курашчилар вазнлари ўлчанаётган вақтда уларни кўздан кечириб боради.
- Мусобақа ўтадиган иншоотни ва кураш гиламларини ҳамда курашчилар формаларининг тозалигини назорат қилади;
- Мусобақа давомида олинган жароҳатларни даволаб боради;
- Курашчи жароҳат олиб, 3 минут давомида гиламга чиқмаса, шифокорнинг рухсати билан мусобақадан четлаштирилиб, ғалаба рақибига берилади.
XV. Кураш қоидасидан ташқари фавқулодда вазиятлар
Агар кураш қоидасида кўрсатилмаган вазият рўй берса, у ҳолда гиламдаги ҳакам гилам четидаги ҳакамлар билан маслаҳатлашади. Бунда ҳам бир карорга келинмаса, бу вазият Бош ҳакам ва ҳакамлар ҳайъати билан маслаҳатлашиб ечилиши лозим.
XVI. Ҳакамлар формаси (кийими)
Ҳакамлар формаси — қора костюм ва шим, қора пайпоқлар, оқ кўйлак ва қора галстук.
XVII. Кураш формаси (кийими)
1. Курашчилар кўк ёки яшил яктак, қизил белбоғ ва оқ рангли иштон кийишлари шарт ва бу ҳолда биринчи чақирилган қатнашчи кўк яктакни кияди, иккинчиси эса яшилни кияди. Рангларнинг рақамлари : кўк - 5-зм; яшил - 4-кх.
2. Кураш формаси пахтадан тайёрланган бўлиши, яхши ҳолатда бўлиши, мато ўта қаттиқ бўлмаслиги шарт.

3. Қуйидагича белгилаш рухсат берилади:
- давлат герби (чап қўкракда, макеимал ўлчами 10 х 10 см);
- ишлаб чиқарувчининг савдо белгиси (3x3 см, яхтакнинг олди пастки қисмида);
- елкадаги белги (25 см дан қўп бўлмаган, 5 см энига);
- тикишлар (25 х 25 см, орқа тарафда рухсат берилади, спортчининг фамилиясини жойлаштириш мумкин).
4. Яктакнинг узунлиги тиззадан 10-15 см баландда бўлиши керак.

Яктак устидан бел атрофида икки марта ўралиб боғланган белбоғнинг тугундан учигача бўлган кисми 20 см дан кам бўлмаслиги, яктак енглари узунлиги кўпи билан қўл тирсагидан 20—25 см пастда бўлиши, қўл ва енг ораси 5 см бўлиши, иштон узунлиги оёқ тўпиғигача бўлиши, оёқ ва иштон орасидаги бўшлиқ бутун узунлиги бўйича 10—15 см, белбоғ 4—5 см энига, ранги қизил бўлиши керак. Яктакни кийиш ва белбоғни боғлаш тартиби қуйидагича.

Курашчи аёллар яктак ичидан оқрангли, маҳкам футболка ёки калта енгли ёқасиз кўйлак кийиши керак.
5. Агар курашчининг кийими (яктак ва иштон) талабга жавоб бермаса, ҳакам курашчидан уни алмаштиришни талаб қилиши шарт. Курашчи қўлларини олдинга узатиб, ҳакамни яктак енглари белгиланган қоидаларга мос эканлигига ишонтириши шарт.
6. Ҳар иккала жинсдаги курашчилар ҳам ялангоёқ курашадилар. Агар кутилмаган об-ҳаво бўлса, бош ҳакам рухсати билан оёғига енгил оёқ кийими кийиши мумкин.
XVIII. Курашчилар гигиенаси
Курашчининг кийими (яктак ва иштон) тоза, қуруқ, ёқимсиз ҳид бўлмаслиги, қўл ва оёқ тирноқлари калта олинган бўлиши, узун сочлар бошқа курашчига халақит бермайдиган қилиб йиғиштириб олиниши керак. Гигиена қоидаларини бажармаган ҳар қайси курашчи мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
XIX. Кураш гилами
1. Кураш гиламининг минимал ўлчами 10x10 м, 12x12 м, 14x14 м бўлиши, максимал ўлчами 16 х 16 м. Кураш гилами одатда қизил, яшил, кўк, оқ ва оч яшил ранглардан иборат материал билан қопланиши шарт.
|
12 х 12 м |
14 х 14 м |
16 х 16 м |
|

|

|

|
2. Кураш гилами иккита майдонга бўлинади. Бу майдонларни ажратиб турадиган чизиқ «хавфли чизиқ» дейилади, у ҳар доим қизил рангда ва энига 1 м бўлади.
3. Хавфли чизиқичидаги майдон «хавфсиз майдон» дейилади, унинг минимал ўлчамлари 8 х 8 м, максимал ўлчамлари эса 10 х 10 м.
4. Хавфли чизиқташқарисидаги майдон «хавфли майдон» дейилади ва энига 3-м бўлади.
5. Энига 1 м ва узунлиги 2 м бўлган хавфсиз майдондаги икки оқ чизиқ олишувни бошлаш ва тугатиш майдончаларини белгилайди. Бу чизиқлар иш зонасига чизилади ва бир-биридан 5 м узоқликда бўлиши керак.
6. Кураш гилами юмшоқ полда ёки махсус платформада жойлашиши, кураш гилами атрофида 1 м дан кам бўлмаган бўш майдон бўлиши шарт.
Тайёрланади:
Лист тагидан очиқ, қизил-оч яшил — оқ-ҳаво ранг — яшил; иккинчи маротабалик кўпиртирилиш поролони махсус тент билан тикилган.
XX. Кураш мусобақалари ўтказилганда керак бўладиган асбоб-ускуналар
1. Ҳар бир галам ёнида куйидаги асбоб-уеқуналар қўйилиши шарт.
- стол ва учта стул;
- иккита ёнгил стул;
- секундомер (вақтни кўрсатувчи махсус табло);
- микрофон;
- табло (баҳоларни, соф вақтни кўрсатиш учун кураш тугаганлиги ҳақида товуш берадиган занг (гонг).
2. Иккита енгил курси ён ҳакамлар учун хавфсизлик майдонининг қарама-қарши бурчакларида жойлаштирилади ва улар маълумотлар таблосининг кўриниш майдонини тўсиб қўймаслиги керак.
3. Табло иш майдонидан ташкарида, уни ҳакамлар, ҳакам комиссияси, томошабинлар бемалол кўриши мумкин бўлган ҳолда жойлашиши (ҳар доим захирада назорат учун механик табло бўлиши шарт), баҳолар таблоси талабларга жавоб беригии шарт.
4. Электрон соат ишлатилган ҳолда, механик соат текшириш учун ишлатилади.
5. Ҳакамни олишув тугаганлиги ҳақида хабардор қилиш учун гонг ёки товушли занг ишлатилади.
6. Томошабинлар (пресса, телевидение ва бошқ.) мусобақалар ўтказиладиган майдонга 3 метрдан яқин жойлашиши тақиқланади.
7. Электрон асбоб - қўл ускунанинг ишдан чиқиш ҳолати келиб чиқиши мумкин бўлганлиги сабабли қўл секундомери (шахмат соати) ва табло электрон асбоб-ускуна билан бир вақтда ишлатилиши керак.
XXI. Олишувнинг бошланиши ва тугаши
1. Ҳар бир олишув бошланишидан олдин учта ҳакам (ўртадаги ҳакам, иккита ён ҳакам) мусобақалар ўтказиладиган майдоннинг четига биргалашиб туришади, ўнг қўлларини чап кўкракка қўйиб, ўз жойларини эгаллашдан олдин таъзим қиладилар. Мусобақалар ўтказиладиган майдондан чиқишдан олдин ҳакамлар такроран четда йиғиладилар ва ўнг қўлларини чап кўкракка қўйиб томошабинлар кўп томонга қараб, таъзим қиладилар.
2. Курашчилар ҳам гиламга чиқишдан олдин ва уни тарк этишда, кураш майдонига киришда ва ундан чиқишда, ҳар бир олишувнинг бошланишида ва охирида ўнг қўлларини чап кўкракка қўйиб таъзим қиладилар. Кураш майдони олдидагй таъзимдан сўнг курашчилар махсус белгиланган жойга қадар тўғрига юришлари шарт, кейин ўнг қўлни чап кўксига қўйиб, бир-бирларига таъзим қилишлари шарт.
3. Ҳакам олишув натижасини эълон қилгандан сўнг курашчилар яна бир бор ўнг қўлларини чап кўксига қўйиб бир-бирларига таъзим қиладилар ва гиламдан чиқиб кетадилар.
4. Ҳакам ва ён томондаги ҳакамлар тайёргарлик ҳолатида олишувдан олдин, курашчилар гиламга чиқишларидан олдин туришлари шарт.
5. Ҳамма таъзимлар бўйин ва гавданинг эгилиши орқали бажарилади. Агар курашчилар таъзимни бажармасалар, ҳакам унинг бажарилишини талаб қилиши шарт.
6. Гиламдаги ҳакамлар майдонни назорат қилар эканлар, гиламнинг усти текис, тоза, татамилар ораси очиқ бўлмаслигига, ён ҳакамлар курсилари ўз жойларида жойлашишларига ва курашчилар белгиланган қоида талабларига жавоб беришларига эътибор қаратиши шарт. Ҳакам гилам ўртасида вакт рўйхатга олинадиган столга қараб тик ҳолатда туриши керак.
7. Ҳакам «ТЎХТА» буйруғини берар экан, курашувчиларни кўриб туриши керак, агар улар буйруқни эшитмай қоладиган ҳол келиб чиқса, ўртадаги ҳакам тезда уларга яқинлашиб тўхтатади.
XXII. Жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва вакиллари
1. Бош ҳакам ва унинг ёрдамчилари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига фақат жамоа раҳбари, мураббий ёки вакили эгадир.
2. Жамоа раҳбари курашчиларнинг кийимига ва уларнинг ўз вақгида гиламга чиқишига ҳамда умумий тартиб-интизомига жавобгардирлар.
3. Бош ҳакам ва ҳакамлар қаторида жамоа бошлиғи ҳам қуръа ташлашни ўтказишда қатнашади.
4. Кураш жараёнида жамоа раҳбарлари учун жой ажратилиб, улар ўз ўринларида бўлишлари шарт.
5. Жамоа раҳбарлари ёки мураббийлари ҳакамлик гувоҳномаси бўлтан тақдирда мусобақа ҳаками вазифасини ҳам ўташлари мумкин.
6. Юқоридагиларга амал қилмаган раҳбарлар ўз вазифасидан бўшатилиб, бу ҳақда тегишли ташкилотларга хабар қилинади.
7. Гуруҳ мураббийи олишув вақтида белгиланган жойда ёки гилам атрофида 2 м масофада туриши мумкин.
8. Гуруҳ мураббийи ўз курашчиси тан жароҳати олган вақгда белгиланган тартибда шифокор томонидан тиббий ёрдам кўрсатилаётган вазиятда ҳозир бўлиб туриши мумкин, аммо гилам четидаги ва ўртасидаги ҳакамлар қарорига итоат қилмаслиги ёки уларни ҳақорат қилиши тақиқланади.
9. Юқоридагиларга гуруҳ мураббийи итоат этмаса, ўртадаги ҳакам олишувни бошқарувчи ҳакамдан мураббийга «ДАККИ» огоҳлантириш беришни талаб қилиши мумкин, бу ҳол яна қайтарилса, олишувни бошқарувчи ҳакам «ҒИРРОМ» огоҳлантиришини эълон қилиб, уни олишувдан четлатшии мумкин.
XXIII. Курашчилар вазнларини акиқлаш тартиби
1. Мусобақанинг қайси куни кандай вазн тоифаларида олишувлар ўтказилса, ўша вазн тоифасида катнашувчи курашчитарнинг вазнлари мусобақа бошланишидан икки соат олдин ўлчанади.
2. Вазнларни ўлчаш 1 (бир) соатдан ортиқдавом этмаслиги керак, агар катнашувчи кўп бўлиб, бир тарозида ўлчаб улгурилмаса, бош ҳакам рухсати билан тарозини иккита ёки учта қилиш мумкин, аммо ҳар бир вазнда курашувчи полвонлар албатта, битта тарозида ўлчаниши шарт.
3. Курашчилар ўлчанишга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан киришлари шарт.
4. Вазнини ўлчатмаган курашчи, шу вазн тоифасидаги олишувларга қўйилмайди.
5. Ўлчаниш пайтида курашчилар пастки ич кийимдан бошкакийимда бўлмасликлари шарт.
6. Курашчилар вазнларини аниқлаш жараёнида Бош ҳакам томонидан тузилган комиссия: бош ҳакам ёрдамчиси, котиб, тиббиёт ходими, 2-3 та ҳакамлар бўлиши керак. Тарозидан вазнини аниқлаб ўтган курашчилар фамилияси ўлчаниш баённомасида қайд қилиб борилади.
XXIV. Курашчиларнинг ёш ва вазн тоифалари
1. Мусобақа қатнашчилари қуйидаги вазнларга бўлинадилар:
- Болалар (4-7 ёш) - 8, 9, 10, 11, 12, 13, 15, 17, 19+19 кг.
- Болалар (8-11 ёш) -20, 21, 23, 25, 27, 30, 33+33 кг.
- Болалар (12-13 ёш) - 33, 36, 40, 44, 48, 52, 56, 60, 65, 70, +70 кг.
- Ўсмирлар (14-15 ёш) - 38, 42, 46, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 83, +83 кг.
- Ёшлар (16-17 ёш) - 42, 46, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 83, 90, +90 кг.
- Катта ёшдагилар (18-35 ёш) - 60, 66, 73, 81. 90, 100, +100 кг.
- 36-45, 46-55, 56-60, 61-65 ёш ва ундан катта ёшдагилар-60, 65, 70, 75, 80, 85, 90, 95, +95 кг.
2. Қизлар ва аёллар учун ёш ва вазн тоифалари:
- Қизлар (4-7 ёш) - 8, 9. 10, 11, 12, 13, 15, 17, +17 кг
- Қизлар (8-11 ёш) - 18, 19, 20, 22, 24, 27, +27 кг
- Қизлар - (12-13 ёш) -30, 33, 36, 40, 44, 48, 52, 57, +57 кг.
- (14-15 ёш) - 33, 36, 40, 44, 48, 52, 57, 63, +63 кг.
- (16 -17 ёш) - 36, 40, 44, 48, 52, 57, 63, 70, +70 кг.
- аёллар - (18 ёшдан юқори) -48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 +87 кг.
3. Ёшлар ва катта ёшдаги полвонлар қайси вазнда қатнашишларидан қатъий назар (Бош ҳакам рухсати билан) мутлоқ вазнда курашишлари мумкин. Барча вазндагилар тиббиёт рухсати билан мусобақада иштирок этиши шарт, акс ҳолда Бош ҳакам жавобгардир.
XXV. Олишув вақти
Мусобақаларда
- 4-7 ёшли болалар ва қизлар учун олишув вақти 1 минут;
- 8— 11 ёшли болалар ва қизлар учун олишув вақги 2 минут;
- катталар ўртасидаги олишув 4 минут;
- ўсмирлар ва 35 ёшдан юқоридагилар учун 3 минут қилиб белгиланади;
- 11 ёшдан катта болалар, қизлар ва 56 ёшдан юқоридагилар ҳамда аёллар учун олишув вақти 3 минутдан иборат бўлиши керак.
XXVI. Мусобақага қатнашиш учун курашчилардан қилинадиган талаблар
1. Мусобака қатнашчиларидан қуйидагилар талаб қилинади:
- Шахсини ва ёшини билдирувчи ҳужжат, юқорида зикр этилган махсус либослар, курашчининг маҳорат даражасини аниқтовчи гувоҳнома (разряд);
- Қайси жамоага мансублиги ҳақида муҳрланган гувоҳнома, шифокор рухсати ҳақида маълумот.
Юқорида кўрсатилган ҳамма ҳужжатлар мусобақадан олдин мандат комиссиясида кўрилиб, бош шифокор ва комиссия аъзолари томонидан тасдикданади. Юқорвдаги шартлар ва талабларнинг бажарилиши учун жамоа раҳбарлари жавобгардирлар.
2. Бош ҳакам рухсати билан ёш курашчилар (16—17 ёшли) катта ёшдаги шлвонлар орасидаги мусобақаларда ҳам катнашиши мумкин.
3. Мусобақада бир вазнда курашган полвонлар иккинчи вазнда қатнашиши ман этилади, лекин улар мутлоқ вазнда (бош ҳакам рухсати билан) курашишлари мумкин.
XXVII. Қатнашувчилар мажбурияти
Мусобақа қатнашчилари куйидагиларга амал қилишлари лозим:
- мусобақа бошланишидан олдин бир-бирлари билан таъзим қилиб саломлашиш;
- кураш қоидасига, мусобақа қонун-қоидаларига қатъий риоя қилиш;
- хакамтганг тоттшириқларига бўйсиниш;
- мусобақа давомида ўзини тўғри тута билиш;
- катнашувчи ҳакамлар томонидан чакарилганда, тезда чақирилган жойга бориш.
XXVIII. Курашнинг умумий қоидалари
Курашда фақат тик ҳолатда ва қоидада рухсат берилган усуллар қўллаш орқали қурашилади. Тик ҳолатда бажарилган ташлашлар ҳакамлар тарафидан баҳоланади.
Баҳолар тенг бўлганда, охирги баҳо олган курашчига ғалаба берилади.
Курашчининг баҳо ва жазоси тенг бўлса, баҳо устунликка эга бўлади.
Олишув давомида қурашчилар томонидан ҳеч кандай усул қўлланилмаса, вақтнинг ярмига келиб, ўртадаги ҳакам олишувни тўхтатиб. ён ҳакамлар билан маслаҳатлашиб, суст курашган курашчига огоҳлантириш беради.
Агар курашчиларда огоҳлантиришлар бир хил ва кетма-кет берилган бўлса, ғолиблик биринчи огоҳлантириш олганга берилади.
Мусобақалар Олимпия системаси бўйича қайта курашувисиз ўтказилади.
Курашда усул гиламнинг ичкарисида бошланиб гилам чизиғидан ташқарида ниҳоясига етса, баҳоланади.
XXIX . Кураш мусобақасида ишлатиладиган иборалар ва ишоралар
1. "ТАНИШИНГ" - қурашчилар гиламга чиқиб келганларидан кейин ўртадаги ҳакам чап ёки ўнг қўлини курашчи томонига қаратиб «танишинг» деган иборани баланд овозда айтади. Эьлон қилувчи ҳакам эса курашчиларни таништиради. (Бу ишора олишувда ғалаба қилган ку-рашчига нисбатан ҳам ишлатилади).
2. "ТАЪЗИМ" - курашчилар ўнг кўлларини чап кўксида тутган ҳолда бир-бирларига бўйин ва гавдани эгаб саломлашиш учун ишлатиладиган ибора
Бу иборани ишлатганда ҳакам иккала қўлини кафтлари билан олдинга қаратган ҳолда ён томонга очиб, кейин бармоклари юқорига қараган ҳолда баланддан букиб, қўлларини ичкарига айлантириш ишорасини қилади, бу вақтда иккала қўлнинг бармоқлари бир-бирига учма-уч ҳолга келиши керак.
3. "ЎРТАГА" - бу сўз иккала курашчини бир-бирларига яқинлашиб, ҳалол, мардона олишишларига ундовчи сўз.
Ҳакам қўлларини икки томонга ёйган ҳолатда ва шу ҳолатни тўхтатмасдан ўртага ишорасини кўрсатади, яъни қўл кафтларини бир-бирига қаратиб, елка кенглигига олиб келади.
4. "КУРАШ" — курашчилар бир-бировларига таъзим қилиб саломлашгандан кейин олишувни бошлаш учун ҳакам томонидан ишлатиладиган ибора. Ҳакам ўнг қўлини кафтлари билан ён томонга қаратган ҳолда тирсақдан бир оз букиб ишора қилади.
5. "ТЎХТА" — олишув давом этаётган вақгда олишувни тўхтатиш учун ишлатиладиган ибора. Бу вақтда ҳакам ўнг қўлини кафти билан олдинга қаратган ҳодда (бармоқлар бир жойга жипслашган) олдинга чўзиб ишора қилади.
6. "ҲАЛОЛ" — қурашчилардан бирови соф ғалаба қилган вақтда ишлатиладиган ибора. Ҳакам қўлини кафти билан олдинга қаратган ҳолда юқорига кўтариб (бармокдар жипс ҳолда) ишора қилади.
- икки «ЁНБОШ» баҳоси олса;
- рақибга усул ишлатиб ўзи иккала курагига йиқилса;
- рақибига «ҒИРРОМ» берилса;
- "ЁНБОШ" олган ҳолда рақибида «ДАККИ» бўлса;
- д) рақиб 3 минут ичида гиламга чиқмаса берилади.
7. «ЁНБОШ» — ҳакам қўлини кафтлари билан пастга қаратган ҳолда (бармоқлар бир жойда жипс) ёнбошга уриб, ён томонга чўзиб (90°) ишора қилади.
- қурашчилардан бири усул қўллаб рақибини тезлик билан бир курагига йиқитса;
- ёки рақибига «ДАККИ» эълон қилинса берилади.
8. «ЧАЛА» — курашчилардан бири усул қўллаб, усулни охиригача тўлиқ бажара олмаса ишлатиладиган ибора. Ҳакам қўлини кафти билан ёнига қаратган ҳолда тирсагидан букиб (90°) ишора қилади.
- курашчилардан бири усул қўллаб тўлиғича бажара олмаса, рақибининг бели ёки ундан юқори
- қисмини гиламга теккизса;
- рақибига «ТАНБЕҲ» эълон қилинганда берилади;
- нечта «ЧАЛА» баҳоси берилишидан қатьи назар уларнинг умумий сони жамланмайди.
- агар иккала курашчида ҳам бир нечтадан «ЧАЛА» бўлса, голиблик кўп «ЧАЛА» олган курашчига берилади.
9. «ТАНБЕҲ» — биринчи огоҳлантириш. Ҳакам курашчи томонга бурилиб, қўлини олдинга чўзган ҳолда бармоғи билан танбеҳ олган курашчини кўрсатиб, ишора қилиб шу иборани ишлатади.
«ТАНБЕҲ» — огоҳлантириш унчалик катта бўлмаган хатоларга йўл қўйган курашчига берилади:
- курашчи атайлаб қочаётиб, ракибга ушлаб олишга йўл қўймаса;
- атайлаб рақибни гиламдан итариб чиқарса ёки ўзи гиламнинг хавфли майдонига чиқиб кетса;
- атайлаб ўзининг кийимини, иштонини ҳакам рухсатисиз ечиб юборса;
- атайлаб рақибнинг иштони ёки оёқларидан ушласа;
- ушлаб олгандан кейин 8—10 секунд вақт давомида усул қўлламаса, берилади.
10. «ДАККИ» — иккинчи огоҳлантиришда ишлатиладиган ибора. Ҳакам қўлини мушт қилиб тирсагидан букиб (90°) ишора қилади (Қўл бармоқлар мушт ҳолига келган ва кафт олд томонга қараган бўлиши керак).
(ДАККИ) - «ТАНБЕҲ»дан кейин иккинчи, унчалик катта бўлмаган хатога йўл қўйган курашчига эълон қилинади.
Дакки қачон бирданига берилиши мумкин?
- курашдан бош тортиб, атайлаб тиззага кўп маротаба ўтирса;
- ҳакамнинг буйруқларига риоя қилмаса, номаъқул сўзларни гапирса ёки бақирса.
11. «ҒИРРОМ» — охирги огоҳлантиришда ишлатиладиган ибора. Ҳакам курашчи томонга бурилиб, қўлини кафтлари билан пастга қаратган ҳолда ён томонга чўзиб икки-уч марта пастга силкитиб ишора қилади.
«ҒИРРОМ» — катта хатога йўл кўйган (ёки «ДАККИ» жазосини олган ва кейинги пайтда унчалик катта бўлмаган ёки ўрта тоифадага хатога йўл қўйган) курашчига эълон қилинади.
- Олишув давомида рақибнинг, ҳакамларнинг шаънига номаъқул сўзларни ишлатса, бақирса, ҳар хил имо-ишоралар қилса;
- агар курашчи олишув давомида ракибига била туриб жароҳат етказса, унда рақибга «ҒИРРОМ» эълон қилиниб, шикастланган курашчига «ҲАЛОЛ» берилади.
12. "БЕКОР" — олишув тўхгатилганда кейинги ҳаракатлар учун ёки бажарилган усул баҳолашга нолойиқ деб топилган вақтда ишлатиладиган ибора
Ҳакам қўлини кафти билан ён томонга қаратган ҳолда (бармоқлари жипслашган) олдинга чўзиб икки-уч бор чапга ва ўнга ҳаракатлантириб ишора килади.
13. «ВАҚТ» — олишув вақти тугаганлигини кўрсатиш учун ишлатиладиган ибора. Ҳакам иккала қўлини юқорига кўтариб кафтларини бир-бирига қадаган ҳодда билакдан қўшиб ишора қилади.
Изоҳ: Ишоралар ўртадаги ҳакамнинг икки томонда турган курашчиларнинг яктаги рангига қараб ўнг ёки чап қўл билан кўрсатилади. Ўртадаги ҳакам қўл ишораларини кўрсатиш билан бир вақтда гилам ўртасида тик ҳолатда ибораларни ҳам баланд овоз билан аниқ айтиб бориши шарт.
Баҳо ва огоҳлантиришлар рақамлар (10,5,3,1,0) билан эълон қилинади, аммо уларнинг умумий сони жамланмайди.
XXX. Олишув натижалари
|
БАҲО |
ОГОҲЛАНТИРИШ |
| ҲАЛОЛ |
10:0 |
ҒИРРОМ |
0:10 |
| ЁНБОШ |
5:0 |
ДАККИ |
0:5 |
| ЧАЛА |
3:0 |
ТАНБЕҲ |
0:3 |
| ДАККИ-ЁНБОШ |
0:10 |
ЁНБОШ-ДАККИ |
10:0 |
| ТАНБЕҲ-ЧАЛА |
0:3 |
ЧАЛА-ТАНБЕҲ |
3:0 |
| ЁНБОШ-ЁНБОШ |
0:1 |
ДАККИ- ДАККИ |
1:0 |
| ЧАЛА-ЧАДА |
0:1 |
ТАНБЕҲ - ТАНБЕҲ |
1:0 |
XXXI. Тақиқланган хатти-ҳаракатлар
Кураш мусобақаларида қуйидагилар таъқиқланади:
- рақибнинг иштонидан ушлаб олиш;
- рақибга шикаст етказиши ёки унинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган техник усулларни қўллаш;
- бўғиш ва оғритиш усулларни қўллаш.
XXXII. Таблодаги баҳолар
Ҳар бир гилам олдида табло бўлиши шарт. Олинган баҳолар таблода икки хил рангда кўрсатилади:
Юқорида кўрсатилганидек таблода баҳо ва огоҳлантиришлар икки хил рангда кўрсатилади. Таблонинг ўртасида баҳолар ва огоҳлантиришлар учун жой бўлиши лозим.
XXXIII. Мусобақа ўтказиш тартиби
- Мусобақалар олимпия системаси бўйича ўтказилади; зарур бўлган ҳолатда ХКА рухсати билан низомга ўзгартириш киритиш мумкин;
- ҳамма полвонлар орасида кучлиларни ҳисобга олиб икки (А ва Б) гуруҳга бўлинади;
- полвоннинг тартиб рақами қуръа ташлаш йўли билан белгиланади ва мусобақа тугагунга қадар сақланиб қолади;
- жуфт рақамли полвонлар А гуруҳига, тоқ рақамли полвонлар Б гуруҳига ёзиладилар;
- ғолиб чиққан полвон кейинги давра мусобақаларига қўйилади;
- А ва Б гуруҳ ғолиблари финалга чиқадилар ва 1 — 2- ўринлар учун курашадилар. Финалга чиққан курашчиларга бой берган курашчилар 3- ўринни эгаллайдилар.
|