Кураш яккама-якка беллашувнинг жуда қадимий турларидан бўлиб, унинг илдизлариЎзбекистон худудида жойлашган. Илмий тадқиқотларнинг сўнгги маълумотларига кўра, курашнинг ёши энг камида уч ярим минг йилни ташкил этади. Кураш — бу яккама-якка олишувнинг инсониятга маълум бўлган энг қадимий турларидан биридир.
У якка-якка олишув ва анъанавий байрамлар, базмлар ва тўйларда оммавий жисмоний кўнгилочар ўйин бўлган. Бу ҳақида кўплаб қадимий манбаларда маълумотларни учратиш мумкин.
Бундан деярли 2500 йил аввал машҳур қадимги грек файласуфи ва тарихчиси Геродот ўзининг йирик “Тарих” номли асарида қадимги Ўзбекистон халқлари урф-одатлари ва анъаналари баёнида курашни эсга олиб ўтади.
Минг йиллар аввал юзага келган афсонавий “Алпомиш” достонида Кураш яккама-якка беллашувнинг энг севимли ва кенг тарқалган тури сифатидакўрсатилади. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламни нг ҳам кураш тушганлари ҳақида ривоятлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бутун араблар ичида елкаси ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон билан яккама-якка курашиб, уни кетма-кет уч бор енгади. Ўша паҳлавоннинг исми Язид ибн Рукона эди. Ўнинчи асрда яшаган Шарқнинг буюк олими ва мутафаккири Ибн Сино Кураш билан шуғулланиш тана ва руҳнинг бақувватлигини таъминловчи энг яхши воситалардан бири деб ёзади.
ХIV асрда Амир Темур курашдан ўз аскарларининг жисмоний тайёргарлиги ва ўз-ўзини мудофаа қилиш усули сифатида фойдаланган. Маълумки, Темур лашкарлари дунёни нг ярмини эгаллаб, мағлуб бўлмаганлар.
Асрлар ўтиб кураш ҳозирги Ўзбекистон худудида яшовчи халқларнинг энг севимли ва улуғвор анъаналаридан бирига айланди. Ўзбеклар кураш бизни нг қонимизда бор дейишади. Айни кунларда Ўзбекистонда Курашчилар сони беш миллиондан ошади.
Уч минг йилдан ортиғроқ давр мобайнида кураш Марказий Осиё худудидан ташқарига чиққани йўқ. Кураш усуллари, анъаналари ва фалсафаси авлоддан-авлодга, оталардан фарзандларга оғзаки равишда ўтиб борди. 1980 йилга қадар, Ўзбекистонлик машҳур кураш ва дз ю до, самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Комил Юсупов тадқиқотлар бошламагунча, кураш ҳақидаги билимларни тартибга солиш ва умумлаштиришга бирон-бир уриниш бўлмаган. Ў н йиллик сермашаққат меҳнат натижасида у Курашнинг янги ҳар томонлама мукаммал қоидалар и ни ишлаб чиқди. Улар курашнинг минг йиллик мардлик ва инсонпарварлик анъаналарини ҳозирги замон жаҳон спорти талаблари билан ўзида мужассамлаган. У курашга вазн тоифалари, ҳаракатлар ва 11 та ўзбекча сўзга асосланган терминология, олишувнинг давом этиш муддати, курашчилар ва ҳакамларнинг кийимлари ҳамда ҳозирги замон спорти талаб қиладиган бошқа барча ҳолат ларни ҳам жорий этди.
Комил Юсупов қоидалари пайдо бўлиши билан Курашда иккинчи ҳаёт бошланди — кураш энди спорт тури бўлиб қолди. Ўзбек халқининг миллий, халқчил ўйин турини халқаро спорт турига айлантириш мумкин бўлди.
1991 йилга келиб Ўзбекистон мустақил мамлакат бўлди. Янги Ўзбекистоннинг Президенти Ислом Каримов 1992 йилда 16 апрельдаги учрашувида Комил Юсупов нинг кураш спортининг халқаро спорт турига айлантириш ва у орқали жаҳонни ўзбек халқининг бой ва қадимий тарихи, анъаналари, фалсафаси билан таништириш фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Ўша учрашувдан кейин, Ўзбекистон раҳбарининг қўллаб-қувватлаш ҳакидаги кўрсатмасини олган Комил Юсупов бошчилигидаги курашнинг бир гуруҳ фаоллари, ўзбек курашини халқаро доирада ривожлантириш ишларини бошлаб юборишди. Улар томонидан Ўзбекистоннинг турли жойларида янги қоидалар бўйича бир неча йирик мусобақалар ўтказилди ва ҳайратланарли муваффақиятларга эришилди. Жанубий Корея, Канада, Япония, АҚШ, Монако ва Россияда тказилган турли хил йирик спорт анжуманларида Курашни тақдимот маросимлари уюштирилди в а тез орада қўйилган мақсадга эришилди.
1998 йил 6 сентябрда Тошкентда тарихий воқеа содир бўлди . Европа, Осиё ва Лотин Америкасининг 28 мамлакати вакиллари Кураш Халқаро Ассоциациясини — курашнинг халқаро майдонда тақдим этувчи расмий халқаро спорт органини туздилар. Ўшандан буён 6 сентябрь Курашнинг халқаро майдондаги туғилган куни бўлиб қолди. Биринчи таъсис конгрессида янги ташкилотнинг Устави тасдиқланди, Курашнинг халқаро қоидалари қабул қилинди ва IKA раҳбар органи — Ижроия қўмитаси тузилди. Ҳозирги кун гача IKA Осиё, Европа, Африка, Пан Америка ва Австралиянинг 114 мамлакатидаги ўз федерацияларини бирлаштириб турибди (тўлиқ маълумот учун http://www.kurash-ika.org/ сайтига мурожаат қилинг). Бу ташкилотнинг бир бўлими — бу Ўзбекистон Кураш Федерациясидир. |